tg-me.com/IkromSharif/4992
Last Update:
Оиладаги тотувлик ва ўзаро муҳаббат давомли бўлиши учун эр-хотин бир-бирларининг таҳаммулларини суистеъмол қилмасликлари керак. Баъзи ўринларда хатолардан кўз юмиш, табиатларидаги баъзи камчиликларга сабр қилиш лозим. Эр кўчанинг одами. Ишлайди, куни бўйи турли ҳарактер эгалари билар муомала қилади, нима қилсам, оилам, фарзанларим учун икки сўм пул топаман, деган ўйда юради, чарчайди. Уйга деярли дам олиш учун келади. Аёл эса уй одами. Эртаю кеч уй юмушлари билан банд, бола-чақа тарбияси, супур-сидир, пишир-куйдир, эрини ишга муносиб кузатиб, муносиб кутиб олиш унинг ҳар кунлик ташвиши. Бу такрорий бир ҳиллик ҳаёт аёлни зериктиради, инжиқ ва асабий қилиб қўяди. Демак ҳар икки шахс бекорчи эмас, баъзи йўл қўядиган камчиликлари табиий инсоний феълдир. Шу нарсаларни ҳисобга олиб яшаш жуда муҳим.
Бу оддий қоида. Лекин оиланинг фаровонлиги кўпинча шу қоидага амал қилиш билан бўлади. Ҳиндча кинолардаги ўлдим-куйдимлар, эр-хотиннинг бир-бирига айтадиган гапи фақат севги изҳори экани, қўл ушлашиб, гулзорларда югуриб юриши реал ҳаёт эмас. Унинг нақадар ёлғон экани кейинги кинода бошқаса билан югуриб юрганидан маълум.
Демак оиладаги бахт сабр-тоқат, қаноат, баъзида билиб-билмаганга, кўриб-кўрмаганга, эшитиб-эшитмаганга олиш устига қурилади. Бундан ортиб, эр хотинига, хотин эса эрига кўмакчи бўлиши, бир-бирларининг кўнглига қараши, доим хурсандчилик улашиш ҳаракатида бўлиши ва шунга ўхшаш муомалаларни кучйтириш ўртадаги меҳр-муҳаббатни, севгини ва оиладаги фаровонликни янада зиёда қилади.
Бу қийинчиликларни енгишдаги энг катта куч эса шу амалларининг ҳар бири учун Аллоҳдан савоб умид қилишдир. Зеро ҳадиси шарифга кўра эр қиладиган садақаларнинг энг яхшиси аҳли оиласига қилган садақасидир. Ҳар бир яхшилик садақадир.
Хотин киши эса беш вақт намозини ўқиса, рамазон рўзасини тутса, ўзини ҳаромдан сақлаб, эрини рози қилса, қиёмат кунида унга жаннатнинг саккизта эшиги очилади, у эса хоҳлаганидан киради. Эрни рози қилиш эса кўпинча унинг шахсига ва уйига меҳр ила хизмат кўрсатиш билан бўлади.
©Икром Шариф
@IkromSharif
BY Ikrom Sharif
![](https://photo.tg-me.com/u/cdn4.cdn-telegram.org/file/cs8xrtGDLdTJnPs_BU3UVNe5QeVeMqWFrxbgt6IAegBFXrhi86-hcvuvHRCOpbIiCzExR4nJnA7lASavAWqD6-rzmXpAkRn-Viw8fXYCFoMlZg1g_ZfNdcEd-fbgCXYR2mk4lWMH1wCg6Q_UD6HustEejA0hsaYB1ko3mVbL5sA9kcKo80lhVi-_r4W9d0cAgriCfowp6dr_X1uHX6yiN3YMZ7yjBAYT-3xlk7xcNBD-0pOD_3aPHZ-ewNbgtviy3Vh-RieczjA2ZgvUrglN-qdDFx4uEBvEYKui4Yyd7Mo44KQAbUtJR6BfiGo9v4a-TDmoK_zIyHLRjo3zFubN2w.jpg)
Share with your friend now:
tg-me.com/IkromSharif/4992